2 ёшдан ошган болани давлат боғчасига берса бўладими?

Мен давлат ишида ишламокчиман 2 ёшдан ошган қизим бор давлат боғчасига берсам бўладими? Турмиш ўртоғим II гуруҳ ногирони. Ишга ўтсам биричи ойлигимдан пулингизни бераман, ҳозир ортиқча пулим йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 19-июлдаги 528-сон қарорига асосан тасдиқланган «Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида Низом»нинг 19-бандига асосан давлат мактабгача таълим муассасасига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар. Ушбу тоифадаги мактабгача таълим муассасасига 3 ёшдан кичик ҳолда ҳам қабул қилишни назарда тутувчи истиснолар қонунда кўрсатилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 19-июлдаги 528-сон қарорига асосан тасдиқланган «Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида Низом»нинг 18-бандига асосан нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш ва уларни чиқариш тартиби нодавлат мактабгача таълим муассасасининг устави билан белгиланади.

Демак, ушбу тоифадаги мактабгача таълим муассасасида уставда белгиланса ҳатто 1 ёшдан ҳам фарзандингизни қабул қилишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 30-июлдаги 595-сон қарорига «Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида» Низомнинг 11-бандига асосан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 7 — 12 нафар болаларга тарбия берилишига йўл қўйилади.

Юқоридаги қоидалардан давлат мактабгача таълим муассасалари учун 3 ёшдан кичик ёшдагиларни қабул қилиш юзасидан истиснолар белгиланмаган, шунинг учун Сиз фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасаларига 3 ёшдан беришингиз мумкин.

Имтиёз сифатида шуни айтиш мумкинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 28-мартдаги 244-сон қарорига асосан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламенти» 18-бандига асосан агар Сизнинг турмуш ўртоғингиз ногирон бўладиган бўлсалар, фарзандгиз қоидага кўра имтиёзли рўйхатга киритилади ва имтиёзли рўйхатга киритилган анкеталар бўйича йўлланмалар умумий рўйхатга киритилган анкеталарга нисбатан биринчи навбатда расмийлаштирилади. Бу дегани давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда бўш ўрин учун Сизнинг фарзандиз биринчилардан бўлиб қабул қилинади.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa