Уй олишда отам ёки онам менга кафил бўлиши мумкинми?

Мен болалигимдан II-гуруҳ ногирониман. “Арзонлаштирилган уй-жой” олиш учун ҳокимиятидан рўйхатидан ўтдим. Отам давлат ишида ишлайди онам пенсияда. Отам 2021 йили пенсияга чиқади. Уй олишда отам ёки онам менга кафил бўлиши мумкинми?

“Арзонлаштирилган уй-жой” олиш учун тегишли ҳокимиятга зарур ҳужжатларни тақдим этган бўлсангиз, навбатга қараб сизни чақиришлари керак. Уй олишда айнан қайси банкдан қайси миқдорда сизга кредит ажралиши бизга номаълум.

Шундай бўлса ҳам, уйнинг бошланғич тўловини тўлайсиз. Қолган суммани тўлаш учун банкдан кредит оласиз. Банкнинг кредит бўлими кредитлар билан боғлиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини тақдим этади.

Ҳар бир банкнинг ўз кредит сиёсатига кўра, ушбу ҳужжатлар рўйхати фарқ қилиши, кафил бўладиганлар доираси чекланиши мумкин. Бироқ, амалиётда кредит тўловчининг яқин қариндошлари кредит суммасига кафил бўлишлари мумкин.

Бунда, одатда, агар ўз иш ҳақингиз банкнинг ойлик тўловларини тўлашга етмаса, банк томонидан яқинларингиз (ота-онангиз)нинг иш жойидан охирги йилдаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома сўралиб, кредит тўловига кафил ёки қўшимча қарздор сифатида киритилишлари мумкин. Гаров мулки сифатида сиз сотиб олаётган кўчмас мулкнинг ўзи киритилишини маълум қиламиз.

Манба: Advokat maslahati

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa