Муддатидан аввал пенсияга чиқса бўладими?

– Болаликдан эмас, кейинги ҳаётида ногирон бўлиб, унга турмуш ўртоғи қараган бўлса, пенсияга чиқишга 5 йил қолган тақдирда муддатидан аввал пенсияга чиқса бўладими?

– Амалдаги қонунчиликка кўра, шахсга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланса, унга ўрнатилган тартибда ногиронлик пенсия ёки нафақаси тайинланади. Ўзгалар парваришига муҳтож I гуруҳ ногиронига қараб турган шахсга пенсия тайинланаётганда қараб турилган давр фақат унинг стажига қўшиб ҳисобланиши мумкин. Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қараб турилган давр умумий белгиланган ёшдан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини бермайди, шунингдек, бу даврда қараб турувчи шахсга бирор қўшимча тўлов тўланмайди.

Саволга Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи
Ф.Назиров жавоб берди.

Манба: hudud24.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa