«Ногирон фарзанди борларга имтиёз бериладими?»

– 1967 йилда туғилганман. Икки нафар ногирон фарзандим бор. 50 ёшдан пенсияга чиқиш учун жамғармага барсам «Иш стажи 7 йил бўлиши керак», деб қайтиршди. Фарзандларим умрбод ногиронликка ўтказилган, иккита парваришга муҳтож болага қараётганим учун, балки эртароқ нафақага чиқсам бўлар?

– Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган ва 20 йил стажига эга бўлсалар, умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқатирилган ҳолда (50 ёшдан) имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсия қонунчилигига кўра, 16 ёшгача бўлган ногирон болага қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Аммо бунинг учун 7 йиллик иш стажи талаб этилади.

Манба: «SUG’DIYONA» №10 (1117) 5.03.2020

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa