I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс парвариши учун меҳнат стажига кирадими?

Менинг онам I гуруҳ ногирони деб топилган. Ҳозирги кунда онам тўлиқ парваришга муҳтожлиги сабали унга синглим қараб юрибди. Синглимнинг онамга кеча-кундуз ёрдам бериб юрганлиги меҳнат стажига кирадими ёки йўқми?

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга асосан I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.

Бунда мазкур меҳнат фаолияти умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

– I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:

– қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;

– ногиронликда бўлганликни  тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида белгиланади.

– Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси Пенсия жамғармаси бўлими томонидан:

– маҳалладан олинган маълумотлар;

– қараб турилган шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида тузилади.

Манба: «Sharoit Plus» NJB

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa