Арзон уй-жой олишда ногиронларга имтиёзлар борми?

14 ёшли ногирон фарзандим борлиги унга давлат тамонидан менга қандай имкониятлар берилган. Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Тўлиқ маълумот беринг. Мен яна даромад солиқларидан қандай имтиёзлар берилган.

Бир қатор имтиёзлар белгилаб ўтилган.

Масалан, меҳнат шароити ноқулай ва зарарли бўлган ҳамда оғир жисмоний ишлар қилишга мажбурлаш;

тунги ишлар, иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари, хизмат сафарига жалб этишда чекловлар белгиланган.

16 ёшгача ногирон болали ота-онанинг бирига  ҳар ойда иш хақи сақланган холда қўшимча бир кун дам олиш куни берилиши керак (меҳнат кодекси 230-моддаси)

Бундан ташқари, Таътил бериш вақти сизнинг хоҳишингизга кўра ёзги ёки сиз учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланди. 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони билан шундай кафолат назарда тутилган.

Қабул қилинган ҳужжат билан ижтимоий нафақа миқдори ва уни тўлаш тартиби белгиланди. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа улар 55 ёшга етганларида тайинланади. Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш зарур. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан берилган тиббий хулоса ёки тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми;

Демак, болалигидан ногирон бўлган,  доимий парваришни талаб қиладиган  фарзанди билан бирга яшаб,  уни тартиялаётган ота-онадан бири даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баробари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилган.

Манба: Advokat 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa