Янги фармон бўйича афғон уруши қатнашчиларига ҳам мукофот бериладими?

Иккинчи жаҳон урушда қатнашган пул мукофоти берилсин деб айтиляпди. Менинг отам афғон урушда қатнашган, II гуруҳ ногирони, шунга ҳам пул мукофати бериладими?

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 мартдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-5977-сонли Фармонига асосан Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида рағбатлантириш чоралари белгиланди.

– Мазкур Фармоннинг 1-бандига мувофиқ иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилиши белгиланган.

– Яъни, бу ерда мукофот пули айнан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва иккинчи жаҳон урушида ногирон бўлганларга тўланиши айтилмоқда.

– Шунинг учун, бу вазиятда ПФ-5977-сонли Фармон афғон уруши қатнашчиларига ва ногиронларига тегишли эмаслигини маълум қиламиз.

Манба: YURISTKADR

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa