Тиббиёт муассасасига ўз шахсий автомашинамда борсам бўладими?

Мен ногиронлиги бор шахсман, вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтишим керак. Тиббиёт муассасасига ўз шахсий автомашинамда борсам бўладими?

Ҳақиқатан ҳам тиббиёт масканида даволанаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тиббиёт ходимлари томонидан тавсия этилган дори-дармонлар учун йўлланма (рецепт) мавжуд бўлган тақдирда сиз шахсий автотранспортингиздан фойдаланишингиз мумкин.

Касаллик ҳақидаги тиббиёт ходимининг тегишли маълумотномаси ва дори-дармон олиш учун йўлланмаси асосида фуқароларнинг ўзларига тегишли автотранспорт воситаларида тиббиёт муассасаларига бориб келишларига йўл қўйилади.

Бундан ташқари, агар сизни, ёки яқинларингизни касалхонага олиб боришга жиддий зарурат (ўлимга олиб келувчи ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар) туғилса, шахсий транспорт воситангиздан фойдаланишингиз мумкин.

Бундай ҳолатда йўл патруль ходимлари тўхтатса, ҳиссиётга берилмасдан, асаббузарликка йўл қўймай, юзага келган вазиятни ва кўчага чиқиш сабабини тўғри тушунтирсангиз, улар ҳам ҳолатни тўғри тушунишади. Лекин буни суиистеъмол қилиш керак эмас. Акс ҳолда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин.

Манба: Advice.uz/

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa