II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасасига имтиёз ва квоталар

II гуруҳ ногирони олий таълимга топширишга қандай имтиёзлар бор. Қабул жараёнида қандайдир квота ажратиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги 417-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2%ли квота ажратилади.

Аниқлаштирилишича: қўшимча квота ўринлари давлат гранти асосида ташкил этилмоқда. Уларга мактабнинг 11-синфини ёхуд академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномага эга ногиронлар, шунингдек ногирон болалар даъвогарлик қилиши мумкин.

Улар ҳужжатларни махсус қабул комиссиясига топширадилар, унинг таркибига олий таълим муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси вакиллари киради, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вакиллари ҳам кириши мумкин. Унинг ўзи ногиронлиги бўлган шахслар билан касбга йўналтириш бўйича суҳбатлар ўтказади. Ҳужжатларнинг умумий пакетига қўшимча равишда абитуриентнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилиш ва унинг аслини кўрсатиш лозим.

Бундай абитуриентлар тўғрисидаги барча ахборот Давлат тест марказининг маълумотлар базасига киритилади. Сўнгра маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади, у мазкур ахборотни ўрганиб чиқади.

Абитуриентнинг ногиронлиги тасдиқланмаса, у қўшимча квота бўйича имтиҳонларга қўйилмайди. 

Тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган барча биноларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30%идан кам бўлмаган балл тўплаганлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этилади.

Манба: АДВОКАТ 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

4 Javoblar “II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасасига имтиёз ва квоталар”

  1. Перечисленное самое наилучшее, собственно что можно было узреть по вышеуказанной тематике. Возблагодаряю

  2. Представленная статеечка оказала на моих родных могучее ощущение. Поделюсь наверняка с товарищами

Георгийga fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa