Ногиронлиги бўлган абитуриентларга тест топшириш жараёнида алоҳида хизмат кўрсатиш мавжудми?

Мен ногиронман, тест синови топшириш жараёнида ногиронларга алоҳида хизмат кўрсатиш тизими мавжудми?

Ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш тизими бўлмасада, кириш тест синовлари ўтказиладиган бино ва павилионларда ногиронлиги бўлган шахсларга тест материаллари билан ишлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Шу жумладан, тест синовларини ўтказишда иштирок этаётган барча вазирлик ва ташкилотлар ходимлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга тест материаллари билан ишлашдан ташқари, ҳаракатланиш билан боғлиқ барча ҳолларда амалий ёрдам кўрсатилади.

Манба: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa