Кимлар тест синови учун тўловни амалга оширмайди?

Кимлар тест синови учун тўловни амалга оширмайди?

Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар:

– Таълим муассасалари (мактаб, лицей ва коллежлар)ни 2020-йилда тамомлаганлар;

– Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;

– Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;

– Чет эл фуқаролари;

– Aлоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига (маъданият, санъат, спорт ва ҳоказо) рўйхатдан ўтган абитуриентлар;

– Тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтиҳон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар;

– Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;

– Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари;

– Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари);

– Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;

– Танлов ёки мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофоти соҳиблари (халқаро фан олимпиадаси, Республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон).

Диёрбек Қўчқоров,
Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи.

Манба: КЎЗГУ.УЗ

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa