Карантин қоидасини бузганлик учун жарима қанча?

I гуруҳ ногирони бувиси 77 ёшда ва бобоси 87 ёшда бобонг тилдан қолаяпти мен қўрқаяпман, онангни олиб кел деб чақирганда бобосининг уйига онасини қуйиб келаётган пайтда гаи ходими ушлаган ва жарима майдонига машинасини олиб қуйган жарима неча пул тулайди?

Маълумки Республика махсус комиссиясининг 08.07.2020 кунидаги қарори билан Республикамизнинг барча ҳудудлари “қизил” ҳудудга айлантирилди ҳамда бир қатор янги чоралар белгиланди.

– Улардан бири автотранспорт воситалари ҳаракатланишини вақтинча чеклаш ҳисобланади. Бунда бир неча мустасноли ҳолатлар бегиланди.

– Бироқ сиз айтган ҳолат мавжуд эмас.

Энди жаримага тўхталиб ўтамиз. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 54-моддаси иккинчи қисмида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача жарима белгиланиши мумкин. Бу жариманинг аниқ миқдори ИИБ ва СЕОМ ходимлари томонидан тузилган баённомада аниқ белгиланади.

Қўшимча сифатида ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 223.000 сўм эканлигини маълум қиламиз.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa