Болалигидан ногирон фарзанди бор онага даромад солиғидан имтиёз борми?

Менинг болаликдан ногирон фарзандим бор, турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Менга иш жойимда даромад солиғидан қандай имтиёз бор?

Амалдаги Солиқ Кодексининг 180-моддасига кўра, муайян жисмоний шахслар солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади:

Жумладан, болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони билан шундай кафолат назарда тутилган. Нафақа 2019 йил 1 мартдан бошлаб тўланиши белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорида болаликдан ногиронларга нафақа тўлаш тартиби белгилаб қўйилган.

Манба: Advokat Abdusamadov

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa