«Ҳокимиятдагилар алдашди»

– I гуруҳ ногирониман. Мустақил юра олмайман. Ҳозирда уч нафар фарзандим билан отамникида яшаяпман. Ўтган йили арзонлаштирилган уй-жой берилган эди. Аммо у узоқроқда жойлашгани учун болаларимнинг ўқишга йўлкира тополиай қолдим. Сўнг ҳокимият ва Туман хотин-қизлар қўмитасига учрашиб, уйни алмаштириб беришларини сўрадим. Улар рози бўлишди. «Уйни бўшатинг, бошқа берамиз», дейишганди. Аммо ҳалигача бирор янгилик бўлмади. Менга нима маслаҳат берасиз?

– Агар уйингизни алмаштириш учун ҳокимиятга топширган бўлсангиз ва улар турар-жойни алмаштириш ҳақидаги мажбуриятини бажармаётган бўлса, ҳокимиятнинг ҳаракати юзасидан судга мурожаат этиш мумкин. Агар уйни топширмаган бўлсангиз, аризангизнинг нптижасини кутинг ёки қайтадан мурожаат қилинг.

Манба: «SUG’DIYONA» №46 (1101) 14.11.2019

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa