Ногиронлиги бўлган шахслар ойлик иш ҳақидан даромад солиғини тўлашдан озод этилганми?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 2020 йилда ойлик иш ҳақимдан даромад солиғини тўлашдан озод этилганми?

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қисман, яъни даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам (ПФ-5723-сонли Фармонга мувофиқ 634 880 сўм) миқдорининг 1,41 баравари (634 880*1,41=895 180,8 сўм) миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бунда, ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Манба: ЭЛЕКТРОН СОЛИҚ ХИЗМАТЛАРИ

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

2 Javoblar “Ногиронлиги бўлган шахслар ойлик иш ҳақидан даромад солиғини тўлашдан озод этилганми?”

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa