Жамоа шартномасида ногиронлар ва бола тарбия қилаётган шахслар учун қўшимча имтиёзга эгами?

Жамоа шартномасида ногиронлар ва бола тарбия қилаётган шахслар учун қўшимча имтиёз белгиланиши мумкинми?

Меҳнат кодексининг 37-моддасига мувофиқ, жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бошқа шартлар, шу жумладан, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.

Биз ногиронлар учун мўлжалланган ижтимоий корхонада ишлаймиз. Ногиронлар ва ногирон болаларни тарбиялаётган шахсларни ишга жойлаштирадиган ва ёки уларга хизмат кўрсатадиган ижтимоий корхоналар учун махсус жамоа шартномаси шакли мавжудми?

«Ижтимоий корхоналар» тушунчаси қонунчиликда кўрсатиб ўтилмаганлиги боис, ушбу корхоналар учун мўлжалланган махсус жамоа шартномаларининг шакллари назарда тутилмаган. Лекин, корхона ўзининг молиявий имконияти ва уставидан келиб чиққан ҳолда, қонунчилик доирасида ходимлар ва мижозларга нисбатан ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларини мустақил равишда ишлаб чиқишга ҳақли.

Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ: САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР
«Baktria press» Тошкент – 2013

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa