II гуруҳ ногирони эканлигимни инобатга олсак менга таътил муддати бўйича қандай имкониятлар берилган?

Мен таътилга чиқиб, қишлоққа ота-онамнинг олдига бормоқчиман. Менинг II гуруҳ ногирони эканлигимни инобатга олсак менга таътил муддати бўйича қандай имкониятлар берилган?

I ва II гуруҳ ногиронлигига эга бўлган шахсларга йиллик 30 календарь куни ҳисобида узайтирилган меҳнат таътили берилади. Бундан ташқари, Меҳнат кодексида меҳнат таътилини муддатини белгилаш ҳамда таътилни бериш навбатида ҳам айрим қўшимча имтиёзлар назарда тутилган. Жумладан, Меҳнат кодексининг 143-моддасига асосан, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлагандан кейин берилса, сизга II гуруҳ ногиронлигига эга шахс сифатида сизнинг хоҳишингиз бўйича ушбу таътил олти ой ўтмасдан олдин берилади. Бундан ташқари, таъкидлаш лозимки, I ва II гуруҳ ногиронларига таътил уларнинг хоҳишларига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак.

Ташкилотимизда байрам ва дам олиш кунларига навбатчилик жадвали тузилди. Аммо, навбатчилик жадвалида менинг фамилиям қайд этилмаган. Ушбу ҳолат менинг ногирон эканлигим билан боғлиқми?

Ҳа, боғлиқ. Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра, сизни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга қуйидаги икки шарт биргаликда бажарилган тақдирда йўл қўйилади:

– сизнинг розилигингиз билан;

– башарти сиз учун бундай ишларнинг зарарлилиги тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса.

Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ: САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР
«Baktria press» Тошкент – 2013

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa