Ногиронлик пенсияси кимларга тўланади?

Яқинда бувимни ногиронлик бўйича пенсия олишларини эшитдим. Айтингчи, ногиронлик пенсияси кимларга тўланади?

Меҳнат кодексининг 290-моддасига кўра, ногиронлик пенсияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган, суғурта қилинган ходимларга:

– меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли – меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар;

– бошқа сабаблар туфайли – муддати суғурта қилинган ходимнинг ногиронлик рўй берган вақтдаги ёшига боғлиқ тегишли умумий меҳнат стажига эга бўлган тақдирда тайинланади.

Бобом ёшга доир нафақа оладилар, яқинда улар II гуруҳ ногирони деб топилдилар. Бобом ушбу иккита давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эгаларми?

Йўқ, бундай ҳуқуққа эга эмаслар. Меҳнат кодексининг 292-моддасига мувофиқ, турли хилдаги давлат пенсияларини олиш ҳуқуқига эга бўлган суғурта қилинган ходимларга (боқувчисини йўқотган ҳолларда эса – уларнинг оила аъзоларига) уларнинг ўзлари танлаган пенсиянинг битта тури тайинланади.

Манба: МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ: САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР
«Baktria press» Тошкент – 2013

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

2 Javoblar “Ногиронлик пенсияси кимларга тўланади?”

  1. Данная статеечка вдохновила мой внутренний мир и самостоятельно создать самую малость хорошее в угоду человека.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa