I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган эркакларга 25 йил иш стажи бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эгами?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган эркакларга 25 йил иш стажи бўлганда пенсия олиш ҳуқуқи берилади

Аёлларга камида 20 йил иш стажи бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқи берилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган эркакларга камида 25 йил иш стажи бўлганда пенсия олиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 август куни қабул қилинган қонуннинг 1-моддасига мувофиқ, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритилди.

Жумладан, тегишли банд билан Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган эркакларга камида 25 йил иш стажи, аёлларга камида 20 йил иш стажи бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқи берилади.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда 760 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар пенсия тарқатишда учраётган камчиликлар, нотўғри ҳисоблашларга барҳам беришга хизмат қилади.

Манба: Spot Бизнес ва технологиялар

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa