Қўшимча меҳнат таътили олсам бўладими?

Мен I гуруҳ ногирониман. Ҳозирда меҳнат таътилидаман. Мен қўшимча равишда меҳнат таътили олсам бўладими. Ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнат таътили узайтирилиши мумкинми?

– «Меҳнат кодекси»нинг 135-моддасига мувофиқ қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:

– ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга – 30 календарь кун;

– ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – 30 календарь кун.

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Манба: «Бекажон» №30 27.08.2020

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa