16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди борлар кам таъминланганлар рўйхатида турмаса ҳам беришадими?

Менинг 16 ёшга тўлмаган 2 та фарзандим бор. Биттаси ногирон бизга бир марталик моддий ёрдам бериладими, агар берса қаерга мурожаат қиламиз?

– 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик 500 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади:

– моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига:

Булар кимлар эканлигини шархлаймиз.

Темир дафтарга ахолининг  7 тоифаси: кам таъминланган; ногиронлиги бўлган; ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар; якка-ёлғиз кексалар; доимий ишсиз фуқаролар; карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар; оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролар киради. Бу рўйхатни http://saxovat.argos.uz сайтида махалла раиси ва сектор рахбарлари шакллантиради.

Бунда бола (16 ёшга тўлмаган) ногирон бўлиши шарт эмас. Фақат оила темир дафтарда бўлиши керак.

– боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

Булар кимлар эканлигини шархлаймиз.

Бу тоифага “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддасига асосан, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ёки  Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига асосан боқувчисини йўқотганлик нафақасини оладиган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари киради.

Бунда хам бола (16 ёшга тўлмаган) ногирон бўлиши шарт эмас. Фақат боқувчисини йўқотган бўлиши керак.

– ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга;

Булар кимлар эканлигини шархлаймиз.

Мазкур тоифага юқоридаги тоифаларга кирмайдиган, тугма ёки кейинчалик орттирилган ногиронлиги бор хар қандай 16 ёшга тўлмаган шахслар киради.

Бунда бола (16 ёшга тўлмаган) ногирон бўлиши керак. Темир дафтарга кирганлик, боқувчисини йўқотганлик бунда ахамиятсиз. Демак оилавий ахволи яхши бўлган  16 ёшга тўлмаган ногирон бола хам ушбу нафақа олиши мумкин.

Нафақалар юзасидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси бўлимлари, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига мурожат қилинг.

Манба: Mehnat huquqi

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

2 Javoblar “16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди борлар кам таъминланганлар рўйхатида турмаса ҳам беришадими?”

  1. Моя дочечка Мариша предпочитает смотреть мультфильмы. Только, собственно что потрясно. Как скоро я сажаюсь за Ваш ресурс, она забывает про них и присаживается ко мне, для того, чтобы аналогично насладиться чтением. Премного благодарю заобалденные статьи.

  2. Прочитав Вашу сегодняшнюю статью, мы, целой компанией, решили подписаться на Все ваши анонсы

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa