Арзон уй жой олишга ҳаққимиз борми?

Мен болаликдан II гуруҳ ногирониман. Отам вафот этган, онам кексалик нафақасидалар. Арзон уй жойга муҳтожлигимиз бор, ҳокимятга ариза билан чиққанимизда айтишдики, бизга уй берилмас экан. Сабаби, ойим нафақадалиги ва мен турмуш қурмаганлигим экан. Бизга ҳеч қандай имтиёз йўқми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12-апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида» низоми қабул қилинган.

Ушбу низом оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар (кейинги ўринларда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар деб аталади) учун арзон уй-жойлар имтиёз асосида берилишини таъминлайди.

Мазкур низомга кўра, арзон уй-жойлар – муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли (2 ва 3 хонали) уйлардан ибора эканлиги айтилган.

Арзон уй-жойларни муҳтож хотин-қизларга ажратиш учун туман ҳокимлиги ҳузурида коммисия ташкил қилинган. Мазкур комиссияга қуйдаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз керак бўлади.

– Ариза;

– Паспорт нусхаси;

– Солиқ тўловчининг идентификатсия рақами нусхаси (СТИР);

– Оила аъзолари паспортлари ва никоҳқайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;

– Ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг доимий иш жойларидан берилган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларатсиялар нусхалари;

Доимий прописка жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса).

Шунингдек, комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилади:

а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги ва турар-жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;

б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;

в) кўп болалилик (уч ва ундан ортиқ);

г) ариза берувчи оиласининг даромади;

д) ижтимоий хусусиятига кўра алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор аёллар (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси асосида);

е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

з) биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;

и) ёлғиз ўзи ушбу Низомга 5-иловадаги рўйхатда назарда тутилган оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган бола парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида)

Эътибор беринг! Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш юқоридаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилиши ёзилиган. Лекин, мезонда уйга муҳтож бўлганда кишини пенсия олиши ва яна кимдир эга тегиши айтилмаган шундай экан ҳокимият вакилларининг ушбу баҳоналари мутлақо асосиз ҳисобланади.

Юқоридаги ижтимоий мезонлардан бирига ижтимоий ҳолатингиз мувофиқ бўлса аризангиз рад этилмаслиги ва қуйида берилган тартибди кўриб чиқилиши керак бўлади.

Талабгорларнииг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга ипотека кредити бериш тартиби қуйдаги босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқич, Ҳудудий комиссиялар Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини ҳар бир туман (шаҳар)да ҳар йили амалга оширилаётган Дастурлар доирасида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган арзон уй-жойлар билан таъминлаш тартибига мувофиқ шакллантиради ва Комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлайди. Рўйхатда талабгорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, паспортига оид маълумотлар, оила аъзолари сони ва бериладиган арзон уй-жойларнинг тури (қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар) аниқ кўрсатилади.

Иккинчи босқич, Комиссиянинг баённомаси ва тасдиқланган рўйхат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига уч иш куни ичида тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этади.

Учунчи босқич, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудлардан қабул қилинган рўйхатлар асосида кам таъминланган хотин-қизларнинг республика бўйича рўйхатларини умумлаштиради ва Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Васийлик кенгашига (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) кўриб чиқиш учун киритади.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадални Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобига, шунингдек талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федератсияси Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига талабгорнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига ўтказилишини назорат қилади.

Учунчи босқичда, талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федератсияси Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳисобига тўлдирилади. Агар ишлаётган бўлсангиз мазкур имтиёздан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Хулоса қиладиган бўлсак, уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш  юқорида санаб ўтилган категориялар бўйича амалга оширилади. Улардан бирига ижтимоий ҳолатингиз   турар жойнингизни йўқлиги ва турар-жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшасангиз арзон уй-жойлардан бири ажратилиши керак деган фикрдамиз. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳокимият вакилларини асосиз равишда турли баҳоналар билан уй ажратилмаслигини рад этиш мазкур низом талабларининг бузилиши ҳисобланади. Мазкур ҳолат юзасидан, яшаш жойингиздаги туман маъмурий судига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa