Ногиронлиги бўлган опамга ёрдам сўрамоқчи эдим

Менинг опам ногирон онам қария отам вафот этганлар. Уларга моддий ёрдам олсам бўладими. Опам туғма ногирон болага онага қарайдилар. Уларга қарагани учун ишламаганлар. Ҳозир оилада бир ўзим ишлайман, бу борада ким ёрдам берадилар?

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги» қонуннига мувофиқ ногиронлик пенсиясини моддий ёрдам сифатида олишингиз мумкин. Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги» қонуннинг 16-моддасига кўра, соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади.

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади.

2011 йил 1-июлдаги 195-сонли “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.Ушбу Низом тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни, шунингдек меҳнатда майиб бўлиш ёки касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.

Фуқароларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

– ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқат чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш;

– меҳнат фаолиятини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини, шунингдек уларнинг ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;

– ногиронларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқати ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат бўйича реабилитатсия қилиш чора-тадбирларини белгилаш;

– ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсиялар бериш.

Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш: яшаш жойидаги туманлараро, туман (шаҳар) ТМЭК томонидан амалга оширилади. ТМЭКда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат мажбурий тартибда кўрсатилади.

– ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун:

– ДПМ йўлланмаси, даволовчи врач, бўлим мудири, бош врач имзоси ва муассасанинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирмалар, амбулатория картаси;

– ишлайдиганлар томонидан – вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилади.

Касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилганлиги даражаси ва ногиронлик аниқланган тақдирда ТМЭКга тиббий кўрикдан ўтиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилади.

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлигини аниқлаш учун ТМЭКга биринчи марта юборилган шахслар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги далолатномани ҳам тақдим этадилар.

Юқоридаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда яшаш жойингздаги  туман (шаҳар) Тиббий-меҳнат эксперт комиссия (ТМЭК)га мурожаат қилинг.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa