Ногиронлиги бўлган ёш келин-куёвлар учун имтиёзлар

Ногиронлиги бўлган ёш келин-куёвга давлат томонидан қандай имтиёзлар бор?

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларни тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўгирисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 285-сонли Қарори билан тасдиқланган ӊизомга мувофиқ  ҳудудий ҳокимликдагит комиссияга аризага қўшимча ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этишлари мумкин. Комиссия аризага мувофиқ оиланинг уй-жойга муҳтожлик даражасини ва бошқа вазиятларни ўрганиб арзон уй-жой олишга лойиқ деб топса қарор қабул қилади. Ушбу қарор асосида арзон уй-жой билан таъминланиши мумкин.

2. Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли Қарорига мувофиқ аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш  мақсадида субсидия ажратилмоқда. Субсидия олиш мақсадида ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзлари борган ҳолда ёки Ягона Интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда ҳужжат топширишлари учун рўйхатдан ўтиб қўшимча ҳужжатларини тақдим этишлари мумкин. Комиссия аризага мувофиқ барча ҳолатларни ўрганиб чиқиб, субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Аризалар йилнинг 1-октябригача қабул қилинади.

3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига мувофиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади. Ушбу моддада белгиланган солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.

4.Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 436-моддасига мувофиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод этилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади. Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи имтиёзга бўлган ҳуқуқни йўқотган пайтидан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2012 йил 27 апрелда 2356-сон билан рўйхатдан ўткан Низоимга мувофиқ I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бепул санаторий ва курортларга йўлланмалар берилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 166-моддасига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногиронлиги бўлган шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қиймати қопланади.

отиб олинганлиги учун компенсация тўланадиган реабилитация техник воситалари ёки кўрсатилган хизматларга қуйидагилар киради:

– кресло-аравачалар;

– кичик габаритли аравачалар;

– эшитиш мосламалари;

– ҳассалар ва қўлтиқтаёқлар;

– реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш харажатлари.

Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Махсус комиссиянинг қарори асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади. Компенсация белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган жойдаги Халқ банки бўлими орқали амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 237-сонли Қарорига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан таъминлаш бўйича рўйхат ишлаб чиқилган. Ушбу рўйхат асосида комиссия қарорига мувофиқ озиқ-овқат ва гигиена товарлари билан таъминланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2010 йил 30 декабрда 2175-сон билан рўйхатдан ўткан низомга мувофиқ кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронларига   коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 фоизи миқдорида компенсация пул тўловлари берилади.

10. Ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат муносабатларида ва бошқа ҳар қандай вазиятларда кўпгина имтиёзлар белгиланган.

Саволга «Мадад» ННТ Қорақалпоғистон Республикаси
Мўйноқ тумани бюриси ходими
Бердиниязова Нурья Кошкинбаевна жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa