II гуруҳ меҳнат қилиш қобилияти 3-даража ногирон ишлаши мумкинми?

Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. 2018 йил ноябрь ойида туғруқ таътилига чиқдим. Таътил давомида онкологик касалликка чалиниб II гуруҳ ногирони меҳнат қобилияти 3-даража белгиланди. Нафақа оламан, ҳозирда ишга қайтсам нафақам узиладими?

2011 йил 1 июлдаги 195-сонли “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга кўра, ногиронликни белгилаш мезонларида III даража-меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиб бўлмаслиги (ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлиги). Шунга кўра, айни пайтда ишга қайта олмайсиз деб ҳисоблаймиз.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa