Ногиронлиги бўлган шахслар қанча муддатда тиббий кўрикдан ўтиши керак?

Ногиронлиги бўлган шахслар қанча муддатда тиббий кўрикдан ўтиши керак?

Ногиронларни қайта кўрикдан ўтказиш, шу жумладан, касб бўйича меҳнатга лаёқатни йўқотганлик фоизлар даражасини аниқлаш учун қайта тиббий текшириш олти ойда, бир ёки икки йил муддатида бир марта ўтказилади.

Ногиронлик гуруҳи қуйидаги ҳолатларда муддатсиз белгиланади:

– 60 ёшдан катта ногирон эркакларга ва 55 ёшдан катта ногирон аёлларга;

– Кейинги 5 йил ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида Даволаш профилактика муассасаси-поликлиникада тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек, реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки зўраювчи касалликларга дучор бўлган ногиронларга.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
мутахассислари жавоб берди.

Манба: Hudud24.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa