Пенсия ёшидаги шахслар икки хил пенсия олиши мумкинми?

Отам ёшга доир пенсия олар эди. Яқинда у киши II гуруҳ ногирони деб топилди. Бу ҳолатда отамнинг пенсияси қандай ўзгартирилади. Ёки икки хил пенсия оладими?

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунининг 3-моддасига асосан, фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг, исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.

Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияларининг таянч миқдори – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

Манба:Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa