I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсияси оширилгани йўқми?

Опам I гуруҳ ногирони. 1-сентябрьдан I-IIчи гуруҳ ногиронлари пенсияси оширилади деган қарор чиққан эди. Лекин, оширилгани йўқ нима учун?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига мувофиқ 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилиши белгиланган. Яъни 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

– пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;

– ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;

– болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;

– зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

Демак ушбу фармон асосида юқорида кўрсатиб ўтилган миқдорларда белгиланган пенсиялар миқдори оширилди.

Саволга «Мадад» ННТ Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар бюриси ходими Бердиниязова Нурья
Кошкинбаевна жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa