Ногиронлиги бор абитуриентлар учун имтиёзлар

Ногиронлиги бор абитуриентларга қандай имтиёзлар бор?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 417-сонли қарорида ногиронлиги бўлган шахсларга 2 фоизлик квоталар ажратилиши ва уларни қабул қилишда 30 фоиз энг қуйи чегара этиб белгиланган.

Яъни, абитуриент 30 фоиз балл тўплаган, белгилангган квота бўйича балл йиға олган бўлса, грант асосида ўқишга қабул қилинади. Акс ҳолда бошқа абитуриентлар қатори қўшимча ёки орттирилган контракт асосида ўқиши лозим бўлади.

Саволга ДТМ Бош бошқарма бошлиғи
Барно Ражабов жавоб берди.

Манба: AOKA / Test info

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa