Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан газ ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш бўйича имтиёзлар мавжудми?

Менинг номимда кучмас мулк турор жой мавжуд. Уша турор жойимдаги газ ускунаси ҳисоблагичнинг қиёслашдан ўтказадиган вақти келибди. Давлат хизматлар марказидан ариза беришим лозим экан. Қиёслашга жўнатиш учун ва 49000 сўм услуги бор экан. Мен I гуруҳ ногирониман уша 49000 сўмга I гуруҳ ногиронига чегирма борми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли Қарори билан тасдиқланган Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган бўлиб, ушбу маъмурий регламентга мувофиқ ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:

– жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

– юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.

Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Демак, ушбу қарорда ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан газ ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш бўйича  имтиёзлар белгиланмаган.

Қўшимча танишиб чиқишингиз мумкин: ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, ТАБИИЙ ГАЗ, ИЧИМЛИК ВА ИССИҚ СУВНИ ҲИСОБГА ОЛИШ УСКУНАЛАРИНИ (ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ) ЕЧИШ, ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШ ВА ЎРНАТИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Саволга «Мадад» ННТ Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар бюриси ходими Бердиниязова Нурья
Кошкинбаевна жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa