Ногиронларга қандай имтиёзлар бор?

Касбим ўқитувчи. Соғлигим ёмонлашгани боис II гуруҳ ногиронлигини олдим. Иш фаолиятимни давом эттирсам бўладими?

Пенсия таъминотига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан агар фуқарога ногиронлик пенсияси тайинланиб ушбу ногиронлик пенсия тайинланганидан сўнг меҳнат фаолиятини давом эттирса унинг ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ортирган иш стажи ва ойлик иш ҳақ миқдорлари ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблашда иш стажи ва ойлик иш ҳақи ҳисобида инобатга олиниши белгиланган.

Бундар ташқари, ногиронликнинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 75 фоизи миқдорида, кўз бўйича биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида, II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга эса пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳисоблаб чиқарилган пенсияларига устама ҳақлар белгиланади.

Шунингдек, ушбу тоифадаги фуқаролар солиқ, транспорт ва соғлиқни салаш тизимларида бир қатор имтиёзлар белгиланган.

Манба: Pensiya jamg’armasi matbuot xizmati

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Bir savolga javob “Ногиронларга қандай имтиёзлар бор?”

  1. В сегодняшнее тревожное время, Представленная публикация для меня, как глоточек свежего воздуха. Благодарю. Пожелаю Вам всего наилучшего.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa