I гуруҳ ногиронлиги бўлга шахслар парвариши учун меҳнат стажи ҳисобланадими?

Онам I гуруҳ ногирони. Ҳозирги кунда тўлиқ парваришга муҳтожлиги учун синглимнинг қарамоғида. Синглимнинг меҳнат стажини ҳисоблашда онамни парвариш қилаётган даври инобатга олинадими?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиладиган меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.

Бунда мазкур меҳнат фаолияти умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:

– қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;

– ногиронликда бўлганликни, ёшни тасдиқлайдиган ҳужжатлар, шунингдек ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан ва шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

Манба: Huquqiy axborot

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa