Болаликдан ногирон фарзанди бор онага пенсия тайинланадими?

Болаликдан ногирон фарзандга қараганим учун менга пенсия тайинланадими?

Амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Саволга Пенсия жамғармаси масъул ходими
Аброр ХОЛМАТОВ жавоб берди.

Манба: Hudud24.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa