Ногиронлик сабаб ишдан бўшатишлари тўғрими?

Агар ходим II гуруҳ ногиронликга чиқса иш берувчи иш фаолиятини бекор қилиши мумкинми?

Шахсни ногиронлиги сабаб ишдан бўшатиш мумкин эмас. Агар бу ногиронлик ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажаришга ҳалал бермаса.

Қаранг! Меҳнат кодекси 220-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга кўра ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

Шунингдек:

– I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

– I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Бундан ташқари, Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Агарда ногиронлиги бор бўлган шахснинг бажарадиган ишининг хусусияти бунга йўл қўймаса, унда иш берувчи ходимга бошқа тўғри келадиган иш таклиф қилиши керак. Ходим бу ишга рози бўлмаган тақдирда уни ишдан бўшатиш мумкин.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa