Ногиронлиги бўлган ишловчи шахслар иш фаолиятини давом эттириши мумкинми?

Касбим – ўқитувчи. Соғлигим ёмонлашгани боис менга II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Иш фаолиятимни давом эттирсам бўладими? Ногиронларга қандай имтиёзлар бор?

Пенсия таъминотига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан агар фуқарога ногиронлик пенсияси тайинланиб ушбу ногиронлик пенсия тайинланганидан сўнг меҳнат фаолиятини давом эттирса унинг ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ортирган иш стажи ва ойлик иш ҳақ миқдорлари ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблашда иш стажи ва ойлик иш ҳақи ҳисобида инобатга олиниши белгиланган.

Бундар ташқари, Ногиронликнинг I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 75 фоизи миқдорида, кўз бўйича биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида, II-гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга эса пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 75 фоизи миқдорида ҳисоблаб чиқарилган пенсияларига устама ҳақлар белгиланади.

Шунингдек, ушбу тоифадаги фуқаролар солиқ, транспорт ва соғлиқни салаш тизимларида бир қатор имтиёзлар белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa