Кимлар компенсацияси олиш ҳуқуқига эга?

Мен I гуруҳ ногирониман. Бензин учун бериладиган компенсасия пулини олиш учун ҳужжат тўплаб туман Пенсия жамғармасига топширдим машинам мени номимда. Улар беришмади сизга берилмайди деб сабаби, мен болаликдан ногирон эмаслигим экан, шу тўғрими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 223-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобиль бензини сотиб олиш ҳаражатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига мувофиқ қуйидагилар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқига эгадир:

– уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;

– I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Демак юқорида кўрсатиб ўтилган қоидага асос сизда ушбу белгилар мавжуд бўлмаса автомобиль бензини сотиб олиш ҳаражатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси берилмайди.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa