Меҳнатга лаёқатсиз нафақаси билан болаликдан ногиронлик нақасининг фарқи нимада?

Аёлимда тутканоқ кассалиги бор, туғруқ вакти бош мия жароҳати деб ташхис қўйишган. Лекин, унга меҳнатга лаёқатсиз деган нафақа берилади, болаликдан ногирон деб беришмади. Чунки ёшлик пайти нафака олмаган дейишди. Шу тўғрими?

Нафақа олиш ҳуқуқига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I гуруҳ ногиронлари, болаликдан II гуруҳ ногиронлари деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар, касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногирон болалар эгадирлар.

Шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш – ТМЭКга йўлланмани (088/у шаклини), касаллик тарихидан кўчирмаларни, амбулатория картасини, шунингдек беморни тиббий кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш йўли билан амалга оширилади.

Шундан сўнг, ТМЭК хулосаси билан ногиронлик белгиланганидан кейин ушбу шахсга ногиронлик нафақаси тайинланади.

Сизнинг ҳолатингиз бўйича саволга жавоб бериб ўтадиган бўлсам, сизга ТМЭК томонидан болаликдан ногиронлик белгиланмаган. Шу сабабдан эндиликда ТМЭК хулосаси билан меҳнатга лаёқатсизлик белгиланганидан кейин сизга нафақа тайинланган.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa