«Боқувчим йўқ, нафақани узайтирса бўладими»

– Ёшлигимдан кўз касаллиги бўйича II гуруҳ ногириман. Болаларим учу боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиб келаётгандим. Фарзандларим 18 ёшга тўлгач, нафақа тўхтатилди. Сўрамоқчи бўлганим, боқувчисини йўқотганлик нафақасини узайтириш ёки ўзимга қаратишим мумкинми?

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминноти тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қолиятсиз аъзолари ҳисобланади:

– болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-ука, опа-сингил ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;

– ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлса;

– ёши ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин), ёҳуд бква, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, ёки набилари, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунча қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;

– бува ва буви – агар қонунга мувофиқ уларни боқиш шарт бўлган кишилар бўлмаса.

Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунча қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқига эга.

Манба: «SUG’DIYONA» №41 (1148) 12.11.2020

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa