«Ногиронлик гуруҳи ишга қўшиладими?»

– Ёшим 60 да. Афғонда хизмпт қилганман. Хизмат даврида касалланганим госпиталда касаллик тарихига илова қилинган. 2001-2010 йилларда ногиронлик гуруҳида юрдим. Кейинроқ гуруҳ олиб ташлпнди. Шу кунларда ёшга доир пенсияга чиқмоқчиман, гуруҳда юрган йилларим стажга қўшиладими?

– «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 37-бандига асосан, меҳнатда майибланганлик ёки касб касб касаллигига чалиниш оқибатида I ва II гуруҳ ногиронликда бўлиш вақти ёшга доир ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда стажга қўшиб ҳисобланади.

Ушбу ҳолатда пенсия тайинлаш вақтида бахтсиз ҳодиса ва соғликнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат тақдим қиланади.

Шунингдек, ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги орттирилган иш вақти ва иш ҳақи ёшга доир ёки вафот этган ногирон учун боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Манба: «SUG’DIYONA» №42 (1149) 19.11.2020

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa