Болаликдан ногирон фарзандимга 14 ёшгача нафақа олишга ҳақим борми?

Менинг 9 ёшли болаликдан ногирон қизим бор. Ногиронлиги туфайли қизимнинг отаси ва уйдагилари қизимни қабул қилишмади. Ҳозирги кунда опамникида яшаб келамиз.  Маҳаллага моддий ёрдам беришлари учун мурожаат қилдим 6 ой давомида бир марталик ёрдам қиламиз дейишди. 6 ойдан кейин 14 ёшгача нафақа пули олишга ҳаққим борми? Ва кимга каерга мурожаат қилишим керак?

Вазирлар Маҳкамасининг 44-сонли қарорига мувофиқ болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ариза берувчи нафақа ва моддий ёрдам тўлашни янги муддатга давом эттирилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Шуни ҳам атиб ўтишим жоизки, болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойга берилади. Такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунинг учун сиз яшаб турган жойингиздаги маҳаллла фуқаролар йиғини (овул фуқаролар йиғини) раисига ариза билан мурожаат этишингиз мумкин.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa