Нафақани оширишнинг имкони борми?

II гуруҳ ногиронлик нафақаси белгиланган бўлиб, ҳозирда 435 000 сўм оляпман. Нафақа ҳеч нимага етмаяпти, дея судга бердим, лекин бирор натижа бўлмади. 14 йиллик иш стажим бор. 2017 йил гуруҳга чиққанман. Нафақани оширишнинг имкони борми?

Пенсия жамғармаси ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва пенсия таъминотига оид бўлган амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Қонуннинг III боб ногиронлик пенсиялари 15-моддасига пенсияларни тайинлаш шартлари янги тахрири кўрсатилган бўлиб, унга асосан 1 январ 2011 йилдан эътиборан ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Қонуннинг 17-моддасида, Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:

ЁшИш стажи
23 ёшга қадар2
23 ёшдан 26 ёшга қадар3
26 ёшдан 31 ёшга қадар5
31 ёшдан 36 ёшга қадар7
36 ёшдан 41 ёшга қадар9
41 ёшдан 46 ёшга қадар11
46 ёшдан 51 ёшга қадар14
51 ёшдан 56 ёшга қадар17
56 ёш ва ундан ошганда20

Қонуннинг 18-моддасига асосан, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги II гуруҳ ногиронларига – ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

«Қонуннинг 28-моддасида, 26, 27 ва 29-моддаларига мувофиқ хисоблаб чиқарилган пенсияларга устама хақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) I гурух уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг150 фоизи;

б) II гуруҳ уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг125 фоизи;

г) кўзи ожизлик бўйича I гурух ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг100 фоизи;

д) I гурух ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг75 фоизи;

е) II гуруҳ ёлғиз ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг75 фоизи;

з) 1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва харбий мажбуриятни бажарган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.

Қонуннинг 37-моддаси “а” бандига асосан, 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади. Шунингдек, 1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.

Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан пенсияларни қайта ҳисоблаш пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa