Бирламчи ногиронлик қандай белгиланади?

«Бирламчи ногиронлик белгиланиши учун, аввало, тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтиш керак бўлади. Бунинг учун:

даволаш профилактик муассасаси йўлланмаси,

даволовчи шифокор, бўлим мудири, бош шифокор имзоси ва муассаса муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирма,

амбулатория картаси,

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (ишлайдиган фуқаролар томонидан) тақдим этилади.

Агар касбий касаллик оқибатида меҳнатга лаёқат йўқотилганлиги даражаси ва ногиронлик аниқланган тақдирда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига тиббий кўрикдан ўтиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилиши лозим.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўриклар:

– фуқароларнинг ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқатининг чекланганлик ҳолати, ногиронликнинг гуруҳларини белгилаш;

– меҳнат фаолиятини бажариш давомида жароҳатланган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини белгилаш;

– ногиронларни реабилитация қилиш чора-тадбирлари ва ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсияла бериш мақсадида ўтказилади.

Бунда беморлар бошланғич тиббий кўрик:

– жараёнида айнан бир касаллик сабабли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз 4 ойдан ортиқ оғриб қолганда,

– меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида танаффус билан

6 ой мобайнида касалланганда,

– сил касаллиги аниқланганда,

– вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қилганда,

– асосий касаллик кучайган кундан бошлаб камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турганда ногиронлик гуруҳларига чиқарилади.

Бу жараёнда ушбу шахслар ТМЭК томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтгунгача, яъни ушбу белгиланган муддатлардан олдин ҳам тиббий кўрикдан ўтказишга ТМЭК раиси томонидан чиқарилган қарор асосида қабул қилинади», дейди мутахассис.

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси
бўлим бошлиғи Абдуғофур Нарзуллаев бирламчи
ногиронлик ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Манба: Darakchi.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa