Ногиронлик гуруҳимни ўзгартириш мумкинми?

2009 йилда менга ТМЭК томонидан умрбод III гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Бугунги кунда ушбу ногиронлигим бўйича 495 000 сўм олиб келмоқдаман. Эндиликда менинг ногиронлик гуруҳимни ўзгартириш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 195-сонли қарорига мувофиқ даволовчи врачлар ва ДПМнинг даволаш-маслаҳат комиссиялари раислари томонидан кўрсатиб ўтилган муддатлардан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш, белгиланган тартибда, соғлиқнинг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Муддатсиз ногиронлар деб эътироф этилган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин.

Ногиронлик гурухини олган шахснинг соғлиги кескин ёмонлашса, ёки яхшиланиб кетса унда ТМЭК томонидан ногиронлик гуруҳи ўзгартирилиши мумкун.

Агар фуқаро ТМЭК томонидан унга берилган ногиронлик гуруҳидан норози бўлса, унда ушбу ТМЭК хулосасини юқори турувчи ТМЭК комиссияси ёки Суд орқали ўзгартириш учун ариза бериш хуқуқига эга.

Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади. Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa