Қарилик пенсиясидан ногиронлик нафақасига ўтиш мумкинми?

2019 йил май ойида 59 ёшимда ногиронлик нафақасига чикдим, чунки инсульт бўлдим. 2020 йил май ойида тугаши керак эди. Пандемия сабабли сентябргача ҳақ тўланди. Кейин қайта кўрикдан ўтмадим чунки январь ойида 60 ёшга тўлдим ва қарилик пенсиясига чиқдим. Энди яна ногиронликка ўтсам бўладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 107-сонли қарорига мувофиқ ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади ва тўланади.

Меҳнат фаолиятига лаёқати чекланганлиги даражасини аниқлаш учун тиббий текшириш (меҳнатга лаёқати доимий ёки узоқ муддат йўқотилганда) Пенсия жамғармаси бўлимлари йўлланмалари бўйича ТМЭК томонидан амалга оширилади.

Қабул қилинган хулоса асосида ТМЭК етти кун муддатда тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

Ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган I гуруҳ ногиронларга ва II гуруҳ ногиронларга нафақа тайинланмайди.

Ногиронлик нафақаси меҳнатга лаёқат йўқотилишининг бутун даври учун тайинланади.

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган, нафақаларнинг ҳар хил турларини олиш ҳуқуқига эга бўлган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уларнинг танлови бўйича нафақаларнинг бир тури тайинланади.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa