«Қарилик нафақасига ўтказишди…»

– 7 ёшимдан бери бир кўзим кўрмайди. II гуруҳ ногиронлиги тайинланган эди. 2012 йил пенсиялар қисқартирилиб, мени қарилик нафақсига ўтказишди. Ҳозирда энг кам миқдорда пенсия оляпман. Нафақани қайта кўриб чиқиб, миқдорини кўпайтириш мумкинми?

– Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига 1965 йилгача бўлган давр жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳимоблаш чиқишда, ушбу йилдаги меҳнат билан қатнашиш кунлари сонидан қатъи назар, ҳар бир ишлаб берилган йил иш стажига бир календарь йил сифатида қабул қилинади.

1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар жамао хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра, жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишлаган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади. Агар жамоа хўжалиги аъзоси жамоа хўжалигида меҳгатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилиш (чиқиш) йилида бажарган бўлса, у ҳолда унинг стажи жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилинган санадан (чиқиш санасигача) бошлаб қабул қилинади.

Жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, меҳнатнинг амалдаги давомийлиги бўйича иш вақти олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисобга олинади.

Сизга 2012 йил 1 мартдан 12 йил 1 ой иш стажи ҳисобидан тўлииқсиз чоғдаги ёшга доир пенсия тайинланган.

Пенсия миқдори амалда бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга аосан ҳисоблаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги ПФ-6038-сон Фармонига асосан пенсиянгиз 2020 йил сентябрдан 310 148, 96 сўмга етказилган.

Шунингдек, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Манба: «SUG’DIYONA» №1 (1156) 7.01.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa