Уй шароитида таҳсил олган ўқувчига шаҳодатнома берилмайдими?

Ўғлим I гуруҳ болалигидан ногирон. Уй шароитида таҳсил оди, мактабни шу йил битириши керак. Лекин, мактаб директори ногиронлиги бўлган уй шароитида таҳсил олган 9 ва 11-синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва атестат бермаймиз деди. Шу тўғрисида бирон бир қарор борми, ногиранлиги бўлган ўқувчи мактабда ёки уй шароитида таҳсил олган 9 ва 11-синф битирувчиларига шаҳодатнома ва атестат бериш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2015 йил 30 июнда 2691-сон билан рўйхатдан ўткан “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Ўқувчилар учун босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ташкил этилади. Ота-оналарнинг истаклари ҳамда ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси ўқувчининг уйида ёки мактабда ўтказилиши мумкин.

Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa