«Ногирон бола парваришлаганим учун имтиёз йўқми?»

– 1987 йил Қўқон педагогика билим юртида ўқиганман. Ногирон бола парваришлаганим учун эртароқ нафақага чиқаман, деб жамғармага учрашсам, «Болани 8 ёшдаан ногиронликка чиқармагансиз», деб қайтаришди. 16 йиллик иш стажим бор, ўқиганим билан 19 йил. Ҳақиқатдан ҳам 55 ёшда пенсияга чиқоламанми?

– Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса, иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги №252-сонли қарори билан тадиқланган  «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 12-банди н-кичик бандига асосан, бола 8 ёшгача ногирон бола, деб эътироф этилишини тасдиқлайдиган ТМК томонидан берилган тиббиёт хулосаси ёки ТМК томонидан берилган ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланадиган касаллик бўйича даволаш-профилактика муассасасида ҳисобда турганлик тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши керак.

Агар сизнинг иш стажингиз давомийлиги 20 йилни ташкил қилмаган бўлса ва фарзандингизга ногиронлик белгиланган пайтда у 8 ёшдан катта бўлган бўлса, имтиёзли асослардаги ёшга доир пенсия тайинлашнинг ҳуқуқий асоси мавжуд эмаслиги ҳамда 55 ёшга тўлиб, умумий асослардаги ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Манба: «SUG’DIYONA» №2 (1157) 14.01.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa