Фақат III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар давлат корхоналарида ишлайдими?

Мен болаликдан ногиронман. Бугунги кунда менга II гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Олий маълумотлиман, 2019 йил битирганман. Ҳозирги кунда давлат корхоналарига ишга жойлашаман десам гуруҳ қоғозимда ишга яроқсиз деб ёзилганлиги сабабли бандликка кумаклашиш марказига борсам давлат ҳам пенсия беради ҳам маош берсинми сизга деб айтишяпти. Фақат III гуруҳ ногиронлари давлат корхоналарида ишлайдими?

Вазирлар Маҳкамасининг 195-сонли қарорига кўра фуқароларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

– ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқат чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш;

– меҳнат фаолиятини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини, шунингдек уларнинг ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;

– ногиронларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқати ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини белгилаш;

– ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.

Шунингдек, ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб тиббий кўрикдан ўтказилувчига, асосий касалликнинг клиник ўтишини, унинг асоратларини ва клиник-эксперт прогнозини, шунингдек фуқаронинг меҳнат фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда, ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланиши мумкин.

Ўтказилган ТМЭК хулосасида ногирон шахснинг ишга лаёқатлилик даражаси кўрсатилади. Агарда ушбу хулосада меҳнатга лаёқатсизлиги кўрсатилган бўлса фуқаро ишга қабул қилинмайди. Агарда ТМЭК хулосасида II ёки III гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва ишга маълум даражада (соғлиғи ҳолатига кўра) лаёқатли деб кўрсатилган бўлса бундай шахслар ишлаши мумкин ва давлат ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришда кафолат беради.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa