Онам болаликдан ногирон акамга қарагани учун имтиёзли пенсияга чиқишга ҳақлиларми?

Aкам туғма II гуруҳ руҳий касалликлар рўйҳатида мунтазам туради. Онам муддатидан олдин пенсияга чиқиши мумкинми. Aёл кишилар неча ёшида пенсияга чиқишади. Туман Пенсия жарғармасига мурожаат етганимизда бизга Сиз 7 ёшида ҳужжат қилгансиз аслида 5 ёшида бўлиш керак дейишди. Менимча 5 ёки 7 эмас туғма бўлганлиги муҳим эмасми?

5 ёшида бўлиши керак деган талаб қонунчиликда белгиланмаган.

Бироқ Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 12-моддаси з бандига мувофиқ болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи 5 йилга камайтирилади.

Ушбу қонуннинг 7-моддасига биноан:

– эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

– аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Хулоса қиладиган бўлсак, онангиз 2-гуруҳ болаликдан ногиронлиги бўлган акангизни тарбия қилгани учун унинг пенсия олиш ёши 5 йилга камайтирилади.

Шундай экан ҳозирда онангиз имтиёзли пенсийга чиқишга ҳақли. Ҳурматли фуқаро бу вазиятда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимининг ҳаракатлари устидан туман (шаҳар) прокуратура органига мурожаат қилишингиз мумкин.

Унутманг! Агар онангизда 12 моддада белгиланган иш стажи бўлмаган тақдирда ҳам онангиз қонуннинг 29-моддасига мувофиқ ўзининг бор иш стажига мутаносиб равишда пенсияга чиқишга ҳақли.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa