Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг уй-жой муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги иштироки.

Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборатдир;

Фуқаролар йиғини кенгаши уй-жой фондидан фойдаланишни ва унинг сақланишини таъминлашда фуқароларга кўмаклашади.

Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади.

Манба: Advice.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa